АсосийSport

ОФК кубоги гуруҳ босқичига қуръа ташланди. Унда Ўзбекистон клуби ҳам иштирок этади

'ОФК кубоги гуруҳ босқичига қуръа ташланди. Унда Ўзбекистон клуби ҳам иштирок этади'ning rasmi

Осиёда нуфузи бўйича иккинчи мусобақа – ОФК кубогининг гуруҳ босқичига қуръа ташланди.

Мазкур мусобақада “Насаф” ёки “Сўғдиёна” иштирок этиши мумкин. Агар “Насаф” Осиё Чемпионлар лигаси саралаш плей-офф босқичида “Банияс” тўсиғидан ўтса, мазкур турнида “Сўғдиёна” тўп суради. “Насаф” БАА клубини енга олмаса, унда қаршиликлар яна ОФК кубогида иштирокини давом эттиради.

Бугун икки жамоамиздан бири иштирокини мумкин бўлган турнирда, уларнинг эҳтимолий рақиблари маълум қилинди. 

Қуръа натижаларига кўра, ўзбек жамоалари “Е” гуруҳида иштирок этади. Бу гуруҳда Туркманистоннинг “Олтин Аср”, Тожикистоннинг ЦСКА ва Қирғизистоннинг “Нефтчи” клублари ҳам ўрин олишди.

ОФК кубоги. “Е” гуруҳи

“Насаф”/“Сўғдиёна” (Ўзбекистон),

“Олтин Аср” (Туркманистон),

ЦСКА (Тожикистон),

“Нефтчи” (Қирғизистон).

Бошқа янгиликлар