АсосийJamiyat

Умра тўловлари нега ошгани бўйича маълумот берилди

'Умра тўловлари нега ошгани бўйича маълумот берилди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда 2020 йил февраль ойига қадар қилинган Умра тўлови миқдорига яна нарх қўшилгани бўйича тарқалган маълумотларга Ўзбекистон Мусулмонлари идораси муносабат билдирди. Бу ҳақда Ўзбекистон Мусулмонлар идораси матбуот хизмати хабар бермоқда

Баёнотнинг қисқача мазмуни:

- Коронавирус пандемияси сабаб меҳмонхонада 4 кишилик хонага 2 нафар зиёратчи, 50 ўриндиқли автобусга 25 киши жойлаштириш, озиқ-овқатлар энди махсус қадоқланган ҳолда тарқатилиши, қўшимча шифокорлар ва махсус дори-дармонлар билан таъминлаш каби талаблар ўрнатилган ва бу аввалги нархга таъсир қилган;

- Саудия қироллигида 15 фоиз қўшимча қиймат солиғи жорий этилган;

- Макка ва Мадина шаҳарларида Икки Ҳарамга яқин бўлган 5 юлдузли меҳмонхоналар буюртма қилинган. Масжиди Набавийга яқин бўлган “Пулман зам-зам” ва Байтуллоҳ атрофидаги “Жабал Умар” ҳудудида жойлашган меҳмонхона олинган; (олдинги йилларда зиёратчилар Макка шаҳрида Ҳарам масжидидан чамаси 1,2 км. бўлган меҳмонхонада истиқомат қилишган)

- Ўзбекистон Саудияда умра сафарини ташкил қилиш бўйича бир неча ширкат таклифларини ўрганган. Бунда аввало ширкатларнинг Саудия ҳаж ва умра вазирлиги талабига асосан умрани ташкил этиш бўйича лицензияси бор ёки йўқлигига эътибор қаратилган;

- Олдинги узоқ йиллик ҳамкор ширкат ҳам пандемиядан кейин лицензия ололмагани учун бошқа, имконияти кенгроқ “Абу Сарҳад” ширкати билан шартнома имзоланган;

- Ҳар бир Ҳаж ёки умра мавсуми тўловлар банкдаги махсус ҳисоб рақамда сақланади. Бу маблағлардан бошқа мақсадда фойдаланиш имконияти йўқ;

- 2020 йил февраль ойига қадар Умра учун тўлов амалга оширган, ҳозирда бориш истагидан қайтган фуқароларнинг мурожаатига асосан тўловлари қайтариб берилди.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар