1

Қозоғистондаги тартибсизликларда иштирок этишда гумонланган шахс бошқа давлат фуқароси эканлиги аниқланди

ЖАМИЯТ 18.01.2022, 13:39
Қозоғистондаги тартибсизликларда иштирок этишда гумонланган шахс бошқа давлат фуқароси эканлиги аниқланди

Аввалроқ, Қозоғистон чегарасида қўлга олинган Ўзбекистон фукаросининг қўл телефонида Чимкентдаги намойишларга оид материаллар аниқлангани ҳақида хабар берган эдик. 

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ушбу фуқаро ҳақида маълумот берди. Унга кўра:

Яқинда қатор оммавий ахборот воситаларида Қозоғистонда содир бўлган тартибсизликларда иштирок этишда гумон қилинаётган Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг 2022 йил 17 январь куни Туркистон вилояти (Қозоғистон Республикаси) "Жибек жоли" ўтиш пунктида қўлга олинганлиги ҳақида янгиликлар эълон қилинди.

Ўзбекистон Республикасининг Олма-ота шаҳридаги Бош консулхонаси томонидан Қозоғистон Республикаси Миллий хавфсизлик қўмитаси матбуот хизматидан олинган маълумотга кўра, қўлга олинган шахс Ўзбекистон Республикаси фуқароси эмас.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ахборот Қозоғистон Республикаси Миллий хавфсизлик қўмитасининг веб-сайтида жойлаштирилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1