Sevimli

Хоразмда ота ўз ўғлини ўлдириб қўйди

ЖИНОЯТ 18.01.2022, 14:47
Хоразмда ота ўз ўғлини ўлдириб қўйди

Боғот туманида ота маст ҳолатда ўз ўғлини пичоқлаб ўлдирди. Бу ҳақда Боғот тумани ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, 60 ёшли Азамат Иброҳимов (исм- фамилиялари ўзгартирилган) муқаддам содир қилган жиноятлари учун бир неча бор суднинг қора курсисига ўтириб, жазоланган бўлсада, бундан ўзига тегишли хулосаларни чиқариб олмасдан яна жиноят содир этди.

Аввалига муқаддам содир қилган жиноий қилмишлари учун жазосини ўтаб келиб, оиласи билан тинч-осуда ҳаёт кечирарди. Бироқ, кейинчалик спиртли ичкилик ичишга ружу қўйди.

Ичиб, тинчгина ўтирса ҳам майли, тўполон қилиб ҳаммани безор қилишни одат қилди. Кундалик жанжаллардан безиган кичик ўғил алоҳида уйга чиқиб кетди.

Бебош отанинг хархашасини кўтариш катта ўғилга қолди. Катта ўғил ҳам отаси ичган кунлари бошқа қариндошлариникида тунарди.

Фожиа юз берган куни, яъни 2021 йил 8 май куни ҳам Урганч шаҳрида ишлари билан юрган кичик ўғилга акаси қўнғироқ қилиб, отаси яна ичиб олиб, хурмача қилиқларини бошлаганлигини, маҳалла фуқаролар йиғини раиси билан ҳам тинчлантира олишма олмаётганликларини айтиб нолиган ва шу сабабли ўзи ҳам келиб, отасини уйига киритиб тинчлантиришда ёрдам сўраган.

Кун ботар пайт дўстининг машинасида уйига келган кичик ўғил ва ака бир амаллаб маст-аласт отасини уйига киргизиб, ётқизишди ва енгил тин олган ака укасига отаси ухлаб қолганига ишонч ҳосил қилганидан кейин биргаликда дам олишини айтиб, ўзи билан келган дўстининг машинасида кутиб туришини айтади ва отаси ухлаб ётган уйнинг эшигини ёпиб қўйиш учун уйи томонга бурилади.

Бироқ, ичкилик таъсирида ақли хиралашган ота ўғилларининг ўзини тинчлантириш учун қилган ҳаракатларини ҳақорат каби қабул қилиб, ҳалигача тинчланмаган эди ва турли бемаъни хаёллар таъсирида ошхонага кириб қўлига пичоқ олади.

Ташқарида эса «отам тинчланди» деб ўйлаб эндигина кетмоқчи бўлиб турган катта ўғил, ногаҳон кўксига санчилган пичоқ ҳамда отасининг «сенга шу керакмиди, ўлсанг ўлиб кет...» деган ҳайқириғидан карахт ҳолатга тушиб, кўксини чангаллаб қолди.

Етказилган жароҳат шу даражада оғир эдики, унинг зудлик билан туман Тиббиёт бирлашмасининг жонлантириш бўлимига ётқизилгани ҳам, тезкор муолажалар олиб борилгани ҳам сақлаб қола олмади,  ёш ва навқирон йигитнинг ҳаётига нуқта қўйди.

Жиноят ишлари бўйича Боғот туман суди Азамат Иброҳимовга 10 йилга озодликдан маҳрум этиш жазосини тайинлади.

 

 

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+23.45° небольшая облачность
Валюта курси
11130.57
USD -14.64
11713.81
EUR 39.2
175.22
RUB 2.43
1