АсосийJamiyat

Тараққиёт стратегияси таклифлар асосида такомиллаштирилмоқда

'Тараққиёт стратегияси таклифлар асосида такомиллаштирилмоқда'ning rasmi

Бу ҳақда АОКАда бўлиб ўтган брифингда Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Ўринбоева маълум қилди.

"Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги Президент фармони ва уни 2022 йилда амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси” норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари 14 январга қадар 43 мингдан ортиқ кўрилган, 525 та таклиф билдирилган.

Ҳозирда мазкур таклифлар асосида Фармон лойиҳасини янада такомиллаштириш ишлари олиб борилмоқда.

Жумладан, давлат бошқаруви органларининг “Давлат – инсон учун” тамойили асосида ҳудудий масалаларни ҳал қилишдаги масъулияти ва жавобгарлигини кучайтириш ҳамда уларнинг стратегик йўналишларни режалаштиришга қаратилган янги тизим яратилади.

    Бошқа янгиликлар