Қозоғистоннинг мамлакатдан чиқиб кетгани айтилган Биринчи Президенти – Элбоши Нурсултон Назарбоев халққа мурожаат йўллади. У ватанидан кетмаганини, ҳамон пойтахтда эканини маълум қилган.
"Мен 2019 йилда Президент ваколатини Қосим-Жомарт Тўқаевга топширдим ва шундан бери пенсионер ҳисобланаман. Айни вақтда эса Қозоғистон пойтахтида таътилдаман ва ҳеч қаерга кетганим йўқ.
Президент Қосим-Жомарт Тўқаев тўлиқ ҳокимиятга эга ва у Хавфсизлик кенгаши раиси. Тез орада у “Нур-Отан” партияси раиси этиб сайланади. Мамлакат элитаси ўртасида ҳеч қандай қарама-қаршилик ва можаро йўқ. Бу борадаги миш-мишлар мутлақо асоссиз.
“Биз унинг сарҳадларини мустаҳкамладик, ислоҳотлар ўтказдик, биргаликда мустақил Қозоғистонни қурдик. Кўплаб кўрсаткичлар бўйича нафақат Марказий Осиёда, балки Мустақил давлатлар Ҳамдўстлигида ҳам етакчи бўлдик”, деган Биринчи Президент.






