Sevimli

Андижонда “Ҳизб ут-Таҳрир” экстремистик ташкилотининг “Аёллар қаноти” гуруҳи аъзолари аниқланди

ЖАМИЯТ 18.01.2022, 20:06
Андижонда “Ҳизб ут-Таҳрир” экстремистик ташкилотининг “Аёллар қаноти” гуруҳи аъзолари аниқланди

2022 йилнинг 16 январь куни олинган тезкор маълумотга асосан ДХХ Андижон вилояти бошқармаси ва Андижон вилояти ИИБ ТЭҚКБ ҳамда Андижон тумани ИИБ ходимлари томонидан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ маълумот бермоқда

Маълум қилинишича, тезкор тадбирда “Ҳизб ут-Таҳрир” диний экстремистик ташкилотининг “Аёллар қаноти” гуруҳи аъзолари бўлган 12 нафар аёл Андижон туманида яшовчи фуқаро М.М.нинг хонадонида тўпланиб, “Ҳизб ут-Таҳрир” диний экстремистик ташкилоти фаолиятини тарғиб қилувчи диний ўқишхонлик қилиб келаётганлиги аниқланди.

Олиб борилган тезкор суриштирув тадбирлари давомида ушбу аёллар ҳозирда Туркия давлатида бўлган 1972 йилда туғилган аёл М.Х.нинг кўрсатмаси асосида тез-тез бир бирларининг хонадонларида зиёфат баҳонасида йиғилишиб, М.Х.дан ижтимоий тармоқлар орқали “Ҳизб ут-Таҳрир” диний экстремистик ташкилоти ғоялари бўйича сабоқ олиб келишаётганлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Шарҳлар