АсосийJamiyat

"Фермерга мадад"... Адлия вазирлиги фермер ва ҳокимликлар ўртасида ер бўйича узоқ муддатли шартнома тузиш тез орада якунланишини айтди

'"Фермерга мадад"... Адлия вазирлиги фермер ва ҳокимликлар ўртасида ер бўйича узоқ муддатли шартнома тузиш тез орада якунланишини айтди'ning rasmi

Фермернинг ер участкасига эгалик қилиш ҳамда ундан фойдаланиш борасидаги ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилаб берадиган асосий ҳужжат – ер участкасининг узоқ муддатли ижара шартномаси ҳисобланади. Бу ҳақда Адлия вазирлигини матбуот котиби хабар бермоқда

Адлия вазирлиги томонидан ўтказилган “Фермерга мадад” ҳуқуқий акцияси натижалари қарийб 10% фермер хўжаликлари билан ер участкасининг узоқ муддатли ижара шартномалари тузилмаганлигини кўрсатди.

Шу мақсадда, Адлия вазирлиги ташаббуси билан фермер хўжаликлари ҳамда туман ҳокимлари ўртасида ер участкасининг узоқ муддатли ижара шартномалари тўлиқ тузилишини таъминлаш мақсадида туман ҳокимликлари ҳамда кадастр органлари билан биргаликда тегишли тадбирлар амалга оширилиши белгиланмоқда.

"Агарда сиз туман ҳокими билан ер участкасининг узоқ муддатли ижара шартномасини тузмаган бўлсангиз, мазкур масалада ҳудудий адлия органларига мурожаат қилишингизни сўраймиз", - дейилади хабарда. 

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар