АсосийJamiyat

Эндиликда истеъмолчилар харидлари учун рағбатлантириш олиши мумкин

'Эндиликда истеъмолчилар харидлари учун рағбатлантириш олиши мумкин'ning rasmi

"Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Қонун қабул қилинди. Бу ҳақда Расул Кушербаев маълум қилди.

Қайд этилишича, янги қонунга кўра:

  • Ишлаб чиқарувчи(ижрочи, сотувчи) ҳақидаги, савдо ва хизмат кўрсатиш қоидалари тўғрисидаги маълумот истеъмолчига давлат тилида тақдим этилади;
  • товарлар (ишлар, хизматлар) учун нақд пулсиз шаклда ҳақ тўланганда, истеъмолчиларга рағбатлантиришлар берилиши мумкин;
  • товарларни кредитга сотиб олиш тўғрисидаги шартнома бекор қилинганлиги муносабати билан товар қайтарилган тақдирда, товар қайтарилгунига қадар шартнома бўйича истеъмолчи томонидан тўланган пул суммаси унга қайтариб берилади, шунингдек кредит олиш билан бевосита боғлиқ бўлган барча ҳаражатларнинг ҳамда кредит бўйича ҳисобланган фоизлар суммасининг ўрни қопланади;
  • шартномага истеъмолчиларнинг қонунчиликда назарда тутилган ҳуқуқларини камситадиган шартларни киритиш, шунингдек уларга қонунчиликда белгиланган имтиёзлар ва афзалликларни бермаслик таъқиқланади.

"Қонунда яна қўшимча бир қатор қўшимчалар киритилган бўлиб, улар айтиш мумкинки, тўлиқ истеъмолчи манфаатлари учун хизмат қилади"-дейди депутат.

    Бошқа янгиликлар