АсосийJinoyat

Кредит маблағини ўзлаштирган собиқ ХУЖМШ раҳбарининг кирдикорлари фош бўлди

'Кредит маблағини ўзлаштирган собиқ ХУЖМШ раҳбарининг кирдикорлари фош бўлди'ning rasmi

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментининг Қибрай туман бўлими томонидан  терговга қадар текширув ўтказилди.

Унда, ҳудуддаги “Қ-З.” хусусий уй-жойлар мулкдорлари ширкати собиқ раҳбари Ж.О. ширкатга банк муассасасидан ажратилган 581 млн сўм кредитнинг 291,5 млн сўмини сохта ҳужжатларни расмийлаштириш орқали ўзи раҳбарлик қилиб келаётган “M.Q.” хусусий корхонасига ўтказиб талон-торож қилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Бошқа янгиликлар