АсосийSport

Ўзбекистонлик гандболчилар Эрондаги халқаро турнирда совриндор бўлишди

'Ўзбекистонлик гандболчилар Эрондаги халқаро турнирда совриндор бўлишди'ning rasmi

Жорий йил 13-20-январ кунлари Эрон Ислом Республикасининг Хузестан шаҳрида гандбол бўйича 2002-2004-йилларда туғилган ёшлар ўртасида халқаро турнир бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда

Турнирда шу ёш тоифасида дунёнинг энг кучли жамоалари иштирок этди.

Мазкур нуфузли мусобақада қатнашган мамлакатимиз терма жамоаси аъзолари ўз иродасини намойиш қилиб, шоҳсупанинг 3-поғонасига кўтарилишди. Бу билан ўзбекистонлик гандболчилар 2022-йилдаги илк халқаро турнирни катта ютуқ билан бошлаб, мухлисларга қувончли лаҳзаларни туҳфа қилишди.

Вакилларимиз мусобақа давомида Ироқ (28:15), Грузия (43:29), Туркия (33:26), Эрон ёшлар терма жамоаси (38:21) устидан ғалаба қозонган бўлса, мусобақа мезбонларининг 2004-йилда туғилган ёшлар терма жамоасига 23:22 ҳамда 2002-йилда туғилган ёшларига 34:22 ҳисобида имкониятни бой беришди.

Сафар давомида мамлакатимиз спорт делегациясига Исмоилжон Матхолиқов раҳбарлик қилган бўлса, бош мураббий вазифаси Ботир Караджаевга ишониб топширилди.

Терма жамоамиз аъзолари Эрондан юртимизга 21-январ куни қайтиб келишади.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар