Римнинг "Рома" жамоаси бош мураббийи Жозе Моуриньо камида мавсум якунига қадар истеъфога чиқарилмайди. Бу ҳақда таниқли инсайдер Фабрицио Романо хабар бермоқда.
Қайд этилишича, Моуриньо жамоанинг ҳолатидан ва раҳбариятнинг трансферларга пул ажратмаётганидан норози.
Бундан ташқари, "Эвертон" клуби ҳам португалиялик мутахассисни таклиф қилмоқчи. Бироқ Романонинг таъкидлашича, "Рома" Жозени истеъфога чиқаришни ўйламаяпти.