1

2023 йилгача Ўзбекистоннинг 4 та вилоятида қуёш фотоэлектр станцияси қурилади

ЖАМИЯТ 20.01.2022, 08:24
2023 йилгача Ўзбекистоннинг 4 та вилоятида қуёш фотоэлектр станцияси қурилади

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистоннинг 4 та вилоятида қуёш фотоэлектр станцияларини қуриш бўйича қарорларни имзолади. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар қилди.

 Хабарда айтилишича, 2023 йил якунига қадар умумий қуввати 1096,6 МВт бўлган 4 та қуёш фотоэлектр станциялари ишга туширилади. Хусусан, 2023 йилнинг декабр ойига қадар Сурхондарё вилоятининг Шеробод туманида БААнинг Масдар компанияси томонидан қуввати 456,6 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияси ишга туширилади.

2023 йил октябр ойига қадар Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманида БААнинг Масдар компанияси томонидан қуввати 220 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияси ишга туширилади.

2023 йил октябр ойига қадар Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон туманида БААнинг Масдар компанияси томонидан қуввати 220 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияси ишга туширилади.

2023 йилнинг ноябр ойига қадар Навоий вилоятининг Нурота туманида Нидерландиянинг Пҳанес Энергй Ҳолдинг ИИИ Б.В. компанияси томонидан қуввати 200 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияси ишга туширилади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1