АсосийJamiyat

"1300 нафардан зиёд..." Ўзбекистонда коронавирусдан касалланиш сони тобора ортмоқда

'"1300 нафардан зиёд..."  Ўзбекистонда коронавирусдан касалланиш сони тобора ортмоқда'ning rasmi

Ўзбекистонда коронавирусдан касалланишлар сони ортишда давом этмоқда.  Кеча яна 1300 нафардан зиёд кишида инфекция аниқланди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги, шунингдек,  4 нафар бемор вафот этганини маълум қилди.

Қайд этилишича, 2022 йил 19 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 209578 (+1307) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 39 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
  • 31 нафари Андижон вилоятида,
  • 31 нафари Бухоро вилоятида,
  • 51 нафари Жиззах вилоятида,
  • 19 нафари Қашқадарё вилоятида,
  • 12 нафари Навоий вилоятида,
  • 55 нафари Наманган вилоятида,
  • 43 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 20 нафари Сирдарё вилоятида,
  • 34 нафари Сурхондарё вилоятида,
  • 157 нафари Фарғона вилоятида,
  • 53 нафари Хоразм вилоятида,
  • 194 нафари Тошкент вилоятида,
  • 568 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шунингдек, 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1529 нафарни ташкил қилган.

    Бошқа янгиликлар