АсосийJamiyat

Маҳаллаларда янги лавозим жорий этилмоқда

'Маҳаллаларда янги лавозим жорий этилмоқда'ning rasmi

Президент Қарори билан мактаблардаги ёшлар етакчилари штат бирликлари ўрнига маҳаллаларда ёшлар етакчиси лавозими жорий этилади.

"Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Президент қарорига асосан, мактаблардаги ёшлар етакчилари штат бирликлари қисқартирилиб, улар энди ҳар бир маҳаллада иш олиб боради.

Ёшлар етакчисининг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгиланди:

  • “Ёшлар баланси”ни шакллантириш, ёшлар тўғрисидаги зарур маълумотларни “Ёшлар дафтари” ва “Ёшлар портали” электрон платформаларига киритиб бориш, улар билан самарали иш ташкил қилиш;
  • маҳаллаларда ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, миллий халқ ўйинлари ва спорт турларини ёшлар орасида оммалаштириш, Беш муҳим ташаббус лойиҳалари, ёшлар фестиваллари ва бошқа маданий-маърифий тадбирларни амалга ошириш;
  • ёшларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, иқтидори, истеъдоди ва ташаббусларини рағбатлантириш ҳамда ҳаётда ўз ўрнини топишларига кўмаклашиш;
  • ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ҳамда уларнинг интеллектуал жиҳатдан камол топишини ва маънавий ривожланишини таъминлаш;
  • ҳуқуқбузарлик содир этишга мойиллиги бўлган ёшлар билан тизимли ишлаш, жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган, ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасаларидан қайтиб келган ёшларнинг ижтимоий-педагогик реабилитация қилиниши ва мослашувига кўмаклашиш.

    Бошқа янгиликлар