АсосийЖАМИЯТ

Андижонда трансформатор ёниб кетди

ФФВ берган тезкор хабарга кўра,  бугун тонгда Андижондаги трансформаторлардан бири ён...

'Андижонда трансформатор ёниб кетди'ning rasmi

ФФВ берган тезкор хабарга кўра,  бугун тонгда Андижондаги трансформаторлардан бири ёниб кетган.

Чамаси соат 08:53да Андижон вилояти Андижон тумани Фавқулодда вазиятлар бўлимига "Султонобод" МФЙ ҳудудида жойлашган  трансформаторда ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида хабар келиб тушган.

"Воқеа жойига 1 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 09:01да  етиб борган,  ҳудудий электр тармоқлари корхонаси мутахассислари томонидан трансформатор электр тармоғидан узилгандан сўнг ёнғин соат 09:10да тўлиқ бартараф этилган",-дея маълумот берди ФВВ.

 Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқлиги айтилади.

 "Ҳозирда ёнғин сабаби ва келтирилган зарар миқдори аниқланмоқда",-дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар