ССВ COVID-19га қарши қўлланилган вакцина миқдори 41 миллион дозадан ошгани ҳақида хабар берди.
Қайд этилишича, 19 январда Ўзбекистон бўйлаб 114 431 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди.
Улардан:
- 1-босқич эмланганлар 18 235 нафарни,
- 2-босқич эмланганлар 40 706 нафарни,
- 3-босқич эмланганлар 55 490 нафарни ташкил қилди.
Айни кунгача жами 41 028 634 доза вакцинадан фойдаланилган бўлиб, улардан:
- 1-босқич эмланганлар 19 113 109 нафарни,
- 2-босқичда эмланганлар 14 253 025 нафарни,
- 3-босқич эмланганлар 7 662 500 нафарни ташкил қилди.
Шунингдек, кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
- Тошкент шаҳри (18 425 доза),
- Самарқанд вилояти (15 110 доза),
- Фарғона вилояти (11 877 доза) эгаллаган.
Эслатиб ўтамиз, Тошкент шаҳри коронавирусга чалиниш бўйича ҳам эмлаш бўйича ҳам юқори ўринларда.