19 январь куни соат 01:20 ларда, соҳавий хизматлар ходимлари ҳамкорлигидаги рейд ўтказилди.
Унда ЙПХ ходими Б.Шоғдоров томонидан, Чироқчи тумани ҳудудида жойлашган "Умакай" ЙПХ масканидан ўтаётган "Cobalt" русумли автомобиль тўхтатилиб текширилганда, ҳайдовчи, 1990 йилда туғилган К.Т. ўзининг кўриниши ва хатти-ҳаракатлари билан ходимларда шубҳа уйғотган. Холис ва гувоҳлар иштирокидаги текширувлар мобайнида транспорт воситасининг капоти остидан, 3 дона целлофанга солинган, жигар рангли, ўткир ҳидли, умумий вазни 1 килограмдан ортиқ бўлган гиёҳвандлик моддалари топилган.
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, автомобилда бўлган фуқаролар ва аниқланган моддалар Қашқадарё вилояти ИИБга топширилган.