1

Гандбол. Ўзбекистон терма жамоаси Осиё чемпионати саралаш босқичини муваффақиятли якунлади

СПОРТ 21.01.2022, 00:34
Теглар: Гандбол
Гандбол. Ўзбекистон терма жамоаси Осиё чемпионати саралаш босқичини муваффақиятли якунлади

Саудия Арабистонида гандбол бўйича эркаклар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда. Унда иштирок этаётган терма жамоамиз дастлабки саралаш босқичини муваффақиятли якунлади. Бу ҳақда Олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар бермоқда

Биринчи турда Гонконгни 28:24 ҳисобида мағлуб этишни уддаладилар, бироқ иккинчи турда баҳрайнлик рақибларига 19:35 ҳисобида имкониятни бой беришди. Ҳал қилувчи учинчи турда эса Ветнам жамоаси 30:23 ҳисобида таслим этилди.

Шу тариқа жамоамиз кучли саккизликка кириб, навбатдаги босқичда ўз иштирокини давом эттиради. Унда яна 2 квартет шаклланади. Ўз гуруҳларида биринчи ва иккинчи ўринни қўлга киритганлар ярим финал босқичига йўл олади. Қайд этиш жоиз, учинчи ўрин эгалари ўртасидаги баҳс ҳам катта аҳамиятга эга. Унда ғалаба қозонган жамоа қитъамизнинг бешинчи термаси сифатида келаси йил бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати йўлланмасига эга бўлади.

Шарҳлар

Ўзбекистонлик гандболчилар Эрондаги халқаро турнирда совриндор бўлишди

19.01.2022, 21:00

Жорий йил 13-20-январ кунлари Эрон Ислом Республикасининг Хузестан шаҳрида гандбол бўйича 2002-2004-йилларда туғилган ёшлар ўртасида халқаро турнир бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Туризм ва...
Ёш гандболчиларимиз халқаро турнир соҳибига айланди

20.12.2021, 22:05

Жорий йил 9-20-декабр кунлари Италиянинг Кети шаҳрида 2004-2005-йилларда туғилган ўсмирлар ўртасида гандбол бўйича “ABRUZZO CUP-2021” халқаро турнири ўтказилди. Италия гандбол федерацияси томонидан уюштирилган ушбу нуфузли...
Гандболчи қизларимиз жаҳон чемпионати гуруҳ босқичидаги иштирокини якунлашди

08.12.2021, 22:32

Испанияда давом этаётган аёллар ўртасида гандбол бўйича жаҳон чемпионатида терма жамоамиз дастлабки гуруҳ босқичидаги иштирокини якунлади. Учинчи турда вакилларимиз Пуерто-Рикога қарши баҳс олиб боришди.  Шиддатли...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1