1

Бош вазир ўринбосари Туркиянинг Ўзбекистондаги элчиси билан икки томонлама муносабатларнинг ҳамкорлик масалалари муҳокама қилди

ЖАМИЯТ 21.01.2022, 00:46
Теглар: Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги
Бош вазир ўринбосари Туркиянинг Ўзбекистондаги элчиси билан икки томонлама муносабатларнинг  ҳамкорлик масалалари муҳокама қилди

20 январь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков Туркия Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси О.Бекарни қабул қилди. Бу ҳақда инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда

Учрашув чоғида икки томонлама муносабатларнинг сермазмун кун тартиби, жумладан, инвестициявий, савдо-иқтисодий, транспорт ва логистика соҳаларидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Ишлаб чиқилаётган лойиҳалар, дастурлар ва тадбирлар атрофлича кўриб чиқилди. Томонлар қўшма инвестиция лойиҳаларининг сонини кўпайтириш ва ўзаро савдо ҳажмини оширишга қаратилган чораларни янада кучайтиришга алоҳида эътибор қаратдилар. Шу ўринда Имтиёзли савдо тўғрисидаги битим лойиҳасини келишиш юзасидан олиб борилаётган ишларни маромига етказишни жадаллаштириш бўйича якдил қарорга келинди.

Турк инвесторларининг Ўзбекистондаги фаолияти билан боғлиқ бир қатор масалалар ҳам тилга олинди. Томонлар уларнинг ечимини топиш алгоритмларини муҳокама қилиб, тегишли лойиҳаларни илгари суриш бўйича навбатдаги тадбирларни белгилаб олишди. Ўзбекистон томони туркиялик тадбиркорлар билан яқин ҳамкорлик қилиш ва юзага келаётган масалаларни ҳал этишда уларга тезкор амалий ёрдам кўрсатишга содиқлигини билдирди.

Алоҳида тартибда икки мамлакатнинг транспорт жиҳатидан ўзаро боғлиқлигини кенгайтириш ва транзит салоҳиятини ривожлантириш бўйича кейинги қадамлар муҳокама қилинди. Икки давлатни боғловчи транспорт йўлакларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича аниқ таклифлар ишлаб чиқиш учун икки томон вакилларидан иборат эксперт гуруҳини тузишга келишилди.

Учрашув якунида юқоридаги масалаларнинг жорий ҳолатини ўрганиш ва уларни ҳал этишга доир зарур чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан алоҳида “Йўл харитаси”ни ишлаб чиқиш тўғрисида келишувга эришилди.

Шарҳлар

1 – 4 сентябрь кунлари Тошкентда ИТБ Бошқарувчилар Кенгашининг Йиллик анжумани бўлиб ўтади

31.08.2021, 10:31

Жорий йилнинг 30 август куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков Ислом тараққиёт банки Президенти Муҳаммад Сулаймон ал-Жассир билан...
Тадбиркорларнинг мурожаатларини қабул қилиш Штабига 16 та соҳадаги 14643 та мурожаат келиб тушган

11.08.2021, 18:02

Тадбиркорларнинг мурожаатларини қабул қилиш ва таҳлил этиш бўйича ташкил этилган Штабга келиб тушган муражаатларнинг 78 фоиздан ортиғи ҳал этилган. Бу ҳақда Инвестициялар ва ташқи савдо...
Муҳаммад Сулаймон ал-Жассир ИТБ Президенти этиб сайланди

22.07.2021, 12:20

Жорий йилнинг 20 июль куни Ислом тараққиёт банки (ИТБ), Бошқарувчилар Кенгаши раиси, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзаков...
Покистон Бош вазири Имрон Хоннинг Ўзбекистонга ташрифи кутиляпти

11.07.2021, 14:25

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари С.Умурзаков Покистон Ислом Республикаси Бош вазирининг расмий ташрифига тайёргарлик кўриш масалалари юзасидан йиғилиш ўтказди. Олий даражадаги ташриф арафасида қатор икки томонлама...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1