Эртага совуқ антициклон республиканинг барча ҳудудларини қамраб олади. Ўзбекистонда булутли ва совуқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, республика бўйича ёмғир ва қор кўринишидаги бироз ёғингарчилик бўлади, тоғли ҳудудларда қор ёғади, ҳарорат кундузи 0-5° илиқдан ошмайди. Бу ҳақда Гидрометеорология хизмати маркази хабар берди.
Хабарга кўра, 21-22 январ кунлари совуқ фронт ўтишида республика бўйича шамол 17-22 м/с гача кучайиши мумкин.
Якшанба кунига ёғингарчилик тўхтайди, фақат республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида бироз ёғингарчилик сақланиб туради. Кечаси совуқ кучаяди ва 0-5° совуқ, шимолда 5-10° совуқ атрофида бўлади, кундузи ҳаво ҳарорати 3-8° илиқни ташкил этади.
Дам олиш кунлари циклон таъсирида туман ҳосил бўлади куринувчанлик ёмонлашади.
21-23 январда республиканинг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор.






