АсосийJamiyat

Эркинжон Турдимов Нурободдаги эски ноутбук машмашасига муносабат билдирди

'Эркинжон Турдимов Нурободдаги эски ноутбук машмашасига муносабат билдирди'ning rasmi

Аввалроқ, Самарқанд вилояти Нуробод туманида "Бир миллион дастурчи" танлови ғолибига эски ноутбук берилгани ҳақида хабар берган эдик.  Кейинроқ, IT-танлови ғолибининг эски ноутбуги янгисига алмаштириб берилди. 

Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов айни вақтда ўтаётган вилоят Кенгаши сессиясида Нурободдаги эски ноутбук масаласига муносабат билдирди.

"Мана шу масалани кўтариб чиққан журналист ва блогерларга раҳмат. Бундан раҳбарлар хулоса қилиши керак. Танқид қилган одамни ёмон кўриш керак эмас, кўтарилган муаммони ҳал этиши лозим.

Танловни ўтказишга масъулиятсизлик билан ёндошгани учун туман ҳокимининг ёшлар сиёсатига масъул ўринбосарига дастлаб ҳайфсан, берилганди. Аммо кеча вазифасидан озод этдик.

Бундай тадбирларни сохта обрў орттириш, кимларгадир яхши кўриниш учун ўтказмаслик керак",– деди Турдимов.  

    Бошқа янгиликлар