Ижтимоий тармоқларда Сурхондарёда аёл кундошини жамоат жойида ўз опаси ва қизи билан бирга "самосуд" қилгани акс этган видео тарқалди.
Ушбу "самосуд"да қатнашган аёлларга суд ҳукми ўқилди.
Воқеа Шўрчи туманида кундуз куни содир этилган. Аёл вояга етмаган қизи ва опасини ўзига ширик қилиб, кўчада кетаётган кундошига хужум қилган. Уни сочларини кесиб, тан жароҳати етказишади. Аёл ва унинг опасига туман суди томонида ҳукм ўқилди. Унга кўра, аёлларнинг ҳар бири 3 йилу, 6 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Кундошидан жабрланган аёл эса, уларга белгиланган жазони енгиллаштиришни сўраган. Аммо суд ўз ҳукмини ўзгартирмаган.






