Австрия Миллий кенгаши кўпчилик овоз билан мамлакатнинг барча аҳолисини коронавирусга қарши мажбурий эмлаш тўғрисидаги қонунни қабул қилди. Бу ҳақда euronews хабар тарқатмоқда.
Қайд этилишича, қонун 2024 йилнинг 31 январига қадар амал қилади. Австрия коронавирусга қарши эмлашни мажбурий қилган дастлабки давлатга айланди.
Март ойидан бошлаб эмлашдан бош тортганлар жаримага солинади. Жариманинг минимал миқдори 600 еврони ташкил қилади.
Бундан ташқари, расмийлар эмланганлар учун совринли ўйинларни ҳам ташкил қилмоқчи. Ғолиблар 500 евролик купонни сотиб олиши мумкин.