1

Халқ таълими вазири ота-оналар ва ўқитувчиларга мурожаат билан чиқди

ЖАМИЯТ 21.01.2022, 21:34
Халқ таълими вазири ота-оналар ва ўқитувчиларга мурожаат билан чиқди

Сизу бизнинг мақсадимиз Учинчи Ренессанс маънавий пойдеворини барпо этиш экан унинг асосида ўқиб-ўрганишдан, ўз устида мунтазам ишлашдан чарчамайдиган авлодни тарбиялаш ётади, дея ота оналар ва ўқитувчиларга мурожаат этади Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов.

"Ҳар қандай янгилик негизига ўқиб-ўрганиш орқали етилади ва янги ғояларга замин ҳозирланади. Бунинг учун фарзандларимизда мутолаа маданиятини шакллантириш зарурати аёнлашади",-дея сўзида давом этади вазир.

"Тўғри, бутун дунё электронлашиб бормоқда. Ўрганишларимиз шуни кўрсатдики, бола компьютер ёки телефон орқали асосан сурат ва фильмларни томоша қилади. Булар табиий ва унинг қизиқишини биз ҳам инкор этмаймиз. Лекин болаларга дастлаб дарсликдан ташқари китобларни ҳам ўқишга тавсия қилишимиз зарур",-дейди Бахтиёр Саидов.

Мутахассисларнинг маслаҳат беришларича, фарзандларга китобдан аввал газета ва журналлар мутолаасини ўргатган маъқул экан. 

"Албатта, газета ва журнал, китобга меҳр "ўз-ўзидан пайдо бўлиб қолмайди. Газета-журнал мутолааси бу нафақат янги билимлар, балки юртимиздаги ўзгаришлар, дунёда содир бўлаётган воқеа-ҳодисаларнинг моҳиятини англашга, энг асосийси, ёшларни таҳлилга ўргатади. 

Бунинг учун олдимизда турган вазифаларни белгилаб олишни лозим топдик. Аввало, муаллимнинг ўзи барчага ибрат бўлиб, ўзи учун энг зарурий нашрларни ўқиб, янги дарс методикаларини ўрганиб, таҳлилий мақолалардан тегишли хулосалар чиқариб, ўз устида мунтазам ишлашни йўлга қўйиши зарур. Ўқитувчилар билим ва малакасини оширишида педагогик нашрларнинг ўрни алоҳидадир",-дея қайд этади у.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1