АсосийSport

Роналду "Вест Ҳэм"га қарши учрашувда майдонга тушмайдими?

'Роналду "Вест Ҳэм"га қарши учрашувда майдонга тушмайдими?'ning rasmi

"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Ральф Рангник ҳужумчи Криштиану Роналдунинг "Вест Ҳэм"га қарши ўйинда иштирок этиши сўроқ остида эканини маълум қилди. 

"Роналдунинг "Вест Ҳэм"га қарши баҳсда иштирок этиши номаълум бўлиб турибди. Чунки у бўйнида оғриқ ҳис қилмоқда. Шу сабабли унинг бу ўйинда иштирок этиш ёки этмаслигини тез орада билиб оламиз, -  дея Рангник сўзларидан келтирмоқда The Atletic нашри 

Эслатиб ўтамиз, Роналду «Брентфорд» - «МЮ» учрашувнинг 71-дақиқасида майдондан олингач, 36 ёшли форвард жамоа устози Ральф Рангник билан ўзаро тортишиб қолган эди. Футболчи майдонда кўпроқ қолишни истаган.

Эслатиб ўтамиз, "Манчестер Юнайтед" – "Вест Ҳэм" учрашуви 22 январь, шанба куни соат 20:00да бошланади.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар