1

Нурафшонда 27 ёшли йигит онаси билан "отамлашиб" ўтирган фуқарони уриб ўлдирди

ЖИНОЯТ 22.01.2022, 13:33
Нурафшонда 27 ёшли йигит онаси билан "отамлашиб" ўтирган фуқарони уриб ўлдирди

Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, 2022 йил 17 январь куни соат 21:30 ларда 27 ёшли П.М. Нурафшон шаҳар “Нурафшон” маҳалласида жойлашган ўзининг яшаш хонадонидаги овқатланиш хонасига кириб, шу ерда бўлган онаси 55 ёшли Б.Д. таниши 57 ёшли Н.Р. билан биргаликда спиртли ичимлик истеъмол қилиб ўтирганлигини кўради. Бундан жаҳли чиқиб Н.Р. билан ўзаро жанжаллашиб, жанжал натижасида П.М. ёғоч бўлаги билан Н.Р,нинг чап сон қисмига ва танасининг дуч келган жойларига қўли ва оёғи билан уриб, тепиб тан жароҳати етказган.

Натижада Н.Р. олган тан жароҳатлари билан Нурафшон шаҳар тиббиёт бирлашмаси олиб келиниб, унга тез тиббий ёрдам кўрсатилишига қарамасдан ушбу тиббиёт бирлашмасида вафот этган.

Ҳолат юзасидан Нурафшон шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан П.М.,га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми “д” банди (жабрланувчининг ўлишига сабаб бўлган қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1