"Пахтакор" ярим ҳимоячи Достонбек Ҳамдамов фаолиятини ижара асосида Қатарнинг "Сайлия" клубида давом эттиради. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, ҳар икки жамоалар ўртасидаги келишувга мувофиқ Ҳамдамов 2022 йилнинг 30 июнига қадар "Сайлия"да ижарада ўйнайди.
Футболчининг ижара муддати тугаганидан кейин футболчи "Пахтакор" ихтиёрига қайтади.






