АсосийJamiyat

Наманганда ўқувчига берилган ноутбук нима сабабдан олиб қўйилгани маълум қилинди

'Наманганда ўқувчига берилган ноутбук нима сабабдан олиб қўйилгани маълум қилинди'ning rasmi

Аввалроқ ижтимоий тармоқларда Наманган вилояти Норин туманидаги 1-мактаб ўқувчисига берилган ноутбук қайтариб олингани ҳақидаги видеомурожаат тарқалган эди

Мазкур ҳолат бўйича туман халқ таълими бўлими томонидан ўрганиш ўтказилганда, мактаб маъмурияти келишган ҳолда 24 январь куни ўқувчилар таътилдан қайтгандан сўнг,  ноутбукни эрталабки сафланишда барча ўқувчилар орасида тантанали равишда топшириш мақсадида олингани аниқланди. Бу ҳақда Наманган вилоят халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати хабар берди

"Ўрганиш жараёнида шу куннинг ўзида ноутбук  Муроджон Эргашалиевга қайтариб берилди. Юқоридаги ҳолат бўйича Норин туман халқ таълими бўлими ҳамда 1-сонли мактаб фаолияти юзасидан   вилоят халқ таълими бошқармаси томонидан  хизмат текшируви ўтказиш режалаштирилди", - дейилади хабарда. 

    Бошқа янгиликлар