1

Навоийда автомобилни жарима майдонига олиб кетаётган ЙПХ ходими аёвсиз дўппосланди (видео)

ЖАМИЯТ 23.01.2022, 10:44
Навоийда автомобилни жарима майдонига олиб кетаётган ЙПХ ходими аёвсиз дўппосланди (видео)

Ижтимоий тармоқда Навоийда ЙПХ ходими ва ҳайдовчи ўртасида юзага келган тортишув жанжалга айлангани акс этган видео тарқалди.

Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бу ҳақда маълумот берди.

Таъкидланишича, 22 январь куни соат 12:20 ларда, Навоий вилояти, Навбаҳор тумани ҳудудидан ўтувчи А-379 автомобиль йўлининг 3-километрида ЙПХ ходими Д.Тошов томонидан "Matiz" русумли автомобиль ҳайдовчиси тўхтатилган. 

Текширув давомида ҳайдовчи йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланиши, унинг ёнида кунлик йўл варақаси мавжуд эмаслиги маълум бўлган. Шундан сўнг, ЙПХ ходими томонидан ҳайдовчига нисбатан маъмурий баённома тузилиб, автомобиль вақтинча сақлаш учун жарима майдонига олиб кетилаётган вақтда, ҳайдовчи, 1993 йилда туғилган А.Т. ЙПХ ходимига фаол қаршилик кўрсатган ва тортишувли вазият юзага келган.

️Ҳолат содир бўлган жойга туман ИИБ тезкор-тергов гуруҳи ва прокуратура ходимлари чиқиб, тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган.

️Ҳозирда туман прокуратураси томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1