10 кунда ССВнинг "Call-марказ"ига қўнғироқлар сони икки баробар ошган

ЖАМИЯТ 23.01.2022, 11:02
10 кунда ССВнинг "Call-марказ"ига қўнғироқлар сони икки баробар ошган

Ўзбекистонда коронавирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан 2020 йил 16 мартдан бошлаб 1003 қисқа рақамли "Call-марказ" ташкил этилган эди.

ССВ Матбуот хизматининг хабар беришича, ҳозир бу ерда Тошкент давлат стоматология институти билан ҳамкорликда 3 сменада иш олиб борилмоқда.  

 2022 йилнинг 1-20 январь кунлари "Call-марказ"га жами 14 минг 112 та мурожаат келиб тушди.  

Янги йилнинг дастлабки 5 кунида ўртача мурожаатлар сони 300-400 тани ташкил этган бўлса, навбатдаги беш кунда кетма-кет ўсиш кузатилиб, 478 тадан 761 тагача етган. Шундай қилиб 1-10 январь саналарида "Call-марказ" диспетчерлари 4512 та мурожаатни қабул қилган.

 Январь ойининг иккинчи ўн кунлигидан бошлаб эса бу кўрсаткичлар сезиларли даражада ошиб, мурожаатлар сони кунига ўртача 900-1000 тага етган. Натижада ойнинг иккинчи ўн кунлигида жами 9600 та мурожаат келиб тушган. Бу, 1-10 январь кунларига қиёслаганда, 2 баробардан зиёд кўрсаткичдир.  

Таҳлиллар шуни кўрсатадики, "Call-марказ"га қўнғироқ қилувчиларнинг катта қисми корононавируснинг янги штамми белгилари, уни даволаш йўлларига оид саволлар билан мурожаат этмоқда.  

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1