АсосийSport

Тошкентда ўтказилаётган Осиё чемпионатида бугун икки ёш боксчимиз рингга чиқади

'Тошкентда ўтказилаётган Осиё чемпионатида бугун икки ёш боксчимиз рингга чиқади'ning rasmi

Ўзбекистон пойтахтида ўтаётган бокс бўйича ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида бугун иккинчи кун баҳслари ўтказилади. 

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасининг хабар беришича, бугунги дастурда икки нафар вакилимиз рингга кўтарилиши белгиланган.

Дастлаб -57 кг вазн тоифасида Дилшод Абдулмуродов ироқлик Муҳаммед Макассесга қарши баҳс олиб боради. Ушбу баҳс тахминан 16:45 да бошланади.

 Иккинчи боксчимизнинг чиқиши куннинг энг сўнгги дастурига тўғри келмоқда. Унда -91 кг вазн тоифасида Жавоҳир Тоғаймуродов тожикистонлик Давлат Болтаевга қарши жанг қилади. Беллашув вақти тахминан 18:30 га тўғри келади.

    Бошқа янгиликлар