АсосийDunyo

Ўзбекистоннинг Истанбулдаги консулхонаси Туркиядаги “Ўзбек аёллари ҳуқуқлари ассоциацияси” билан ҳамкорлик меморандумини имзолади

'Ўзбекистоннинг Истанбулдаги консулхонаси Туркиядаги “Ўзбек аёллари ҳуқуқлари ассоциацияси” билан ҳамкорлик меморандумини имзолади'ning rasmi

Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси ва Туркиядаги ўзбек аёлларининг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида тузилган “Özbek Kadın Hakları Derneği” (“Ўзбек аёллари ҳуқуқлари ассоциацияси”) ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консули А.Агзамходжаев ва ÖKHD раҳбари Озода Исломова томонидан имзоланган ушбу меморандум томонларнинг давом этиб келаётган ҳамкорлигини янги ҳуқуқий босқичга олиб чиқиш асносида ўзбек хотин-қизлари ҳуқуқларини биргаликда ҳимоя қилиш, уларни касбий, ҳуқуқий билимлари, ва ишбилармонлик қобилиятларини ошириш, турк ва хорижий тилларни ўргатиш орқали турк жамиятидаги мавқеини юксалтириш мақсади йўлида ўзаро ҳамкорликда ҳаракат қилишини кўзда тутади.

Бош консулхона ва мазкур Ассоциация ҳамкорлиги 2020 йилнинг сентябрь ойида бошланган бўлиб, шу пайтга қадар 30 нафардан ортиқ хотин-қизларга манзилли ёрдам кўрсатилган.

    Бошқа янгиликлар