Sevimli

“Солихон домла” ишдан бўшатилди

ЖАМИЯТ 23.01.2022, 12:18
“Солихон домла” ишдан бўшатилди

Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда халқ орасида “Солихон домла” номи билан танилган, Тошкент вилояти Зангиота тумани “Фатҳ” жоме масжидида имом ноиби вазифасида ишлаб келган Ортиқхўжаев Солихон Маҳкамовичнинг интернет тармоқларидаги кескин чиқишлари фуқаролар, айниқса, Хоразм вилоятида истиқомат қилувчининг эътирозларига сабаб бўлган.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси мазкур  масалага ўз муносабатини билдирар экан, Солихон Ортиқхўжаев ишдан бўшатилганини маълум қилди. 

"Солихон домла Ортиқхўжаев аҳоли, айниқса, Тошкент вилояти мусулмонлари орасида ҳурмат-эҳтиромга эга бўлгани эътиборга олинган ҳолда, 2021 йилда Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимига имом ноиби вазифасига расман ишга қабул қилинган эди. Мазкур имом ноиби халқимизнинг диний эҳтиёжларини қондиришга, тақво, илм-маърифат, Ҳазрати Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан суннат бўлган исломий одоб-ахлоқ билан самарали хизмат қилади, деб умид қилинган эди.

Таассуфки, ўтган давр давомида Диний идора Солихон домла Ортиқхўжаевнинг фаолиятидан кутилган натижаларни олмади. Домла биринчидан, аксарият вақтини турли ҳудудларда истиқомат қилувчи мухлислари таклиф этган тўй-маросимларга сарфлаб, иккинчи томондан, яшаш манзили узоқда эканини сабаб қилиб, бириктирилган масжидда тўлақонли ишлагани йўқ", - дейилади хабарда.

Маълум қилинишича, Солихон домла Ўзбекистон мусулмонлари идораси ички меҳнат тартиби, буйруқлари, шунингдек, имом-хатиб ва имом ноибларнинг одоб-ахлоқ қоидалари ва меҳнат мажбуриятларида ахборот тарқатиш, маъруза қилиш масалаларида юқорида қайд этилган талабларга риоя эта олмаган. Ўтган давр ичида Солихон домла ижтимоий тармоқларда диний соҳа вакили мақомига зид чиқишлари учун бир неча бор Ўзбекистон мусулмонлари идораси раҳбарияти томонидан огоҳлантирилиб, унга тегишли кўрсатма ва тавсиялар берилган.

Бундан ташқари, Солихон домла 2021 йилда ўзининг чиқишларида амалдаги қонун талабларини бузгани учун маъмурий жавобгарликка тортилган.

Шу муносабат билан Ўзбекистон мусулмонлари идораси жорий йилнинг 20 январь куни Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 100-моддаси асосида Солихон домла Ортиқхўжаев билан меҳнат шартномасини бекор қилди ва вазифасидан озод этди.

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+15.12° небольшой проливной дождь
Валюта курси
11088.20
USD -42.37
11642.61
EUR -71.2
177.91
RUB 2.69
1