«O’zbekiston 24» телеканалида эфирга узатилган «Менимча» телелойиҳасида Тошкент жамоат транспортидаги муаммоларни ҳал қилиш учун трамвайлар фаолиятини тиклаш таклиф қилинди.
Лойиҳа муаллифи Хайрулла Нуриддинов Тошкент шаҳридаги жамоат транспорти муаммолари ҳақида гапирар экан трамвай фаолиятини тиклаш таклифини берди.
"Транспорт фаолиятини такомиллаштириш мақсадида Тошкентга трамвайларни қайтариш керак, менимча. Катта ва гавжум шаҳарга трамвай жуда асқатади. Ҳаммамизнинг эсимизда-ку ўша қулай, бежирим, бир текис юрадиган, энг муҳими экологияга умуман зарар етказмайдиган қадрдон трамвайлар. Бу менинг фикрим, албатта. Агар Тошкент мутасаддиларининг ўрнида бўлганимда, ана шу ташаббус билан чиқардим", деди Хайрулла Нуриддинов.