Аввалроқ, Навоийда автомобилни жарима майдонига олиб кетаётган ЙПХ ходими аёвсиз дўппослангани ҳақида хабар берган эдик.
Ички ишлар органи ходимининг қонуний талабини бажармасдан унга тажовуз қилганган ушбу фуқарога нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланди. Бу ҳақда ИИВ ахборот хизмати хабар берди.
Хабарда айтилишича, мазкур ҳолат юзасидан фуқаро A.T.ga нисбатан Навбаҳор туман прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 140-модда (ҳақорат қилиш) 3-қисми “а” банди ҳамда 219-модда (ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, фуқаро Ўзбекистон Республикаси Жиноят Процессуал Кодексининг 221-моддаси тартибида ушланган.
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.






