АсосийSport

Бокс: Абдулмуродов ғалаба қозонди, Тоғаймуродов эса имконни бой бериб қўйди

'Бокс: Абдулмуродов ғалаба қозонди, Тоғаймуродов эса имконни бой бериб қўйди'ning rasmi

Бокс бўйича Тошкентда ўтаётган ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида иккинчи кун беллашувлари кеча ўз якунига етди.

Ўзбекистон Миллий Олимпия Қўмитасининг маълум қилишича, унда икки нафар ўзбекистонлик рингга кўтарилди.

Дастлаб -57 кг вазн тоифасида Дилшод Абдулмуродов ироқлик Муҳаммед Макассесга ҳеч қандай имконият қолдирмай, ғалабага эришган. Бироқ -91 кг оғирликда рингга кўтарилган Жавоҳир Тоғаймуродов имкониятни бой бериб қўйгани айтилади. Маълумотга кўра, беллашувда тожикистонлик Давлат Болтаев устунлик қилган.

    Бошқа янгиликлар