Бу ҳақда Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев хабар берди.
Киберхавфсизлик - ахборот хавфсизлиги бўлиб, у шахс, жамият ва давлат манфаатларини ички ва ташқи таҳдидлардан ҳимоя қилиш ҳолатини англатади.
Янги қонуннинг мақсади:
- Ўзбекистон Республикаси кибермаконида киберхавфсизлик соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш;
- Киберхавфсизлик соҳасидаги ваколатли органнинг ваколатлари, ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилаш;
- Миллий киберхавфсизлик саноатини рағбатлантириш, ривожлантириш учун ҳуқуқий базани яратиш: давдат томонидан қўллаб-қувватлаш чораларини кўриш, киберхавфсизлик бўйича мутахассислар тайёрлаш, миллий операцион тизим ва дастурий таъминотлар яратиш ва бошқалардан иборат.
️Қонун лойиҳасига кўра, киберхавфсизлик соҳасидаги ваколатли давлат органи этиб Давлат хавфсизлик хизмати белгиланмоқда.






