1

Шоҳжаҳон Эргашев боксдаги фаолиятини якунлади. Бунга сабаб...

СПОРТ 24.01.2022, 13:38
Шоҳжаҳон Эргашев боксдаги фаолиятини якунлади. Бунга сабаб...

Ўзбекистонлик профессионал боксчи Шоҳжаҳон Эргашев боксдаги фаолиятини якунлади. Бу ҳақда спортчининг ўзи ижтимоий тармоқдаги саҳифаси орқали маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, унинг боксдан кетишини отаси сўраган.

"Узоқ вақт уйда бўлмадим ва отам мени уйга келишимни сўради. Отам билан жуда ҳам кўп суҳбатлашдик, оз бўлса ҳам босиб ўтган йўлларимизни ёдга олдик. Мен 29 ёшдаман ва бугун биринчи маротаба отам спортдаги фаолиятимни якунлашимни сўради.

Ҳамма нарсанинг бош ва охири бўлганидай спорт ҳам абадий эмас. Мени қўллаб-қувватлаган барчага ўз миннартдорчилигимни билдираман. Мен ҳаётимда янги саҳифа очяпман. Боксни буткул ташламайман ва бир кун яна рингда бўлсам фақатгина ўзим учун рингда бўламан. Ўзимни янги соҳада синаб қораман, аммо бу спорт соҳаси эмас. Барча омад", - деб ёзиб қолдиргшан Шоҳжахон Эргашев

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1