АсосийJamiyat

Чилонзорда маҳсулотлар сақланаётган омборхона ёниб кетди

'Чилонзорда маҳсулотлар сақланаётган омборхона ёниб кетди'ning rasmi

Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг хабар беришича, бугун, 24 январ куни соат 09:58 да Тошкент шаҳар Чилонзор тумани Бунёд кўчасида жойлашаган омборхонада ёнғин бўлаётганлиги тўғрисида туман ФВ бўлимига хабар келиб тушган.  

12 та ёнғин-қутқарув экипажи воқеа жойига соат 10:04 да етиб бориб, ёнғин соат 10:57 да қуршаб олинди ва соат 12:58 да бартараф этилган.  

Ёнғин натижасида омборхонанинг тахминан 600 кв.м. майдонида томи, шифти ва ички қисмида сақланаётган маҳсулотлари ёниб зарарланган.  

Ҳодиса оқибатида жабрланган ва ҳалок бўлганлар ҳақида маълумот келиб тушмаган.  

Ҳозирда ёнғиннинг  келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.        

 

    Бошқа янгиликлар