АсосийJinoyat

Қибрайда деҳқон хўжалиги учун ажратилган ер майдонини сотган шахслар аниқланди

'Қибрайда деҳқон хўжалиги учун ажратилган ер майдонини сотган шахслар аниқланди'ning rasmi

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Яшнобод туман бўлими томонидан  терговга қадар текширув ўтказилди

Унда, фуқаро Т.Х. ва бошқалар Қибрай туманида Қ. фермер хўжалигининг ижара асосида фойдаланиб келаётган ер майдонининг 30 сотихи Т.Х.га деҳқон хўжалиги юритиш учун ажратилганлигидан фойдаланиб, ушбу ер майдонини бетон тўсиқлар билан ўраб, ҳужжатларни сохталаштириш йўли билан фуқаро С.га сотиб, давлат ва жамият манфаатларига 336,7 млн сўм зарар етказганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 192-11-моддаси (нодавлат тижорат ташкилотида мансабдор шахслар томонидан ўз ваколатларини суиистеъмол қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Бошқа янгиликлар