“Манчестер Юнайтед” бош мураббийлик лавозимига номзодларни излашда давом этмоқда. Бу ҳақда The Athletic хабар тарқатмоқда.
Раҳбарият тезроқ Ральф Рангник ўрнига муносиб номзодни таклиф қилишни истамоқда ва бир нечта мутахассисларни кузатмоқда.
Манбага кўра, манчестерликлар Маурисио Почеттино, Эрик тен Ҳаг, Луис Энрике ва Хулен Лопетеги вариантларини кузатиб бормоқда.
Германиялик Рангник эса жамоани вақтинчалик бошқармоқда ва мавсум якунлангач, клуб тизимида фаолият юритиши маълум қилинган.
Маълумот учун, “Манчестер Юнайтед” Англия Премьер-Лигасининг 22 учрашувидан кейин 38 очко билан 4-ўринда бормоқда.