АсосийSport

Ўзбекистонлик пойгачининг "Formula-4" мусобақасидаги дебюти муваффақиятли чиқди

'Ўзбекистонлик пойгачининг "Formula-4" мусобақасидаги дебюти муваффақиятли чиқди'ning rasmi

Ўзбекистонлик автопойгачи Исмоил Аҳмадхўжаев 2022-йил 20-23-январ кунлари “Хcел Моторспорт” жамоаси таркибида Бирлашган Араб Амирликларида бўлиб ўтган “Formula-4” чемпионатининг биринчи босқичида иштирок этди.

Ўзбекистон спортчи биринчи раунднинг барча 4та пойгасида ҳам белгиланган маррани босиб ўтди. У мос равишда 23, 19, 19 ва ниҳоят сўнгги босқичда 20-ўринларни эгаллади. Мусобақада жами 27 нафар пойгачи иштирок этди.

Таъкидлаш жоиз, “Formula-4 UAE Championship-2022” халқаро турнирида дунёнинг 9 мамлакати номидан қатнашган 13та турли жамоанинг энг кучли пилотлари мусобақалашди. Улар орасида Белгия, Голландия, Германия, Италия, Испания, Буюк Британия, Россия, Швейтсария, Ирландия, Дания, Австрия, Португалия, Финляндия, Австралия, Ҳиндистон, Мексика, Бразилия, Жанубий Корея, Таиланд, Марокаш, БАА ва Ўзбекистон каби автоспорт оламида ўз ўрнига эга 24та давлат вакиллари ғолиблик учун баҳс олиб боришди.

“Formula-4 UAE Championship-2022” чемпионатининг кейинги раунди БААнинг Дубай шаҳрида 28-30-январ кунлари “Dubai Autodrom” трассасида бўлиб ўтади.

Бошқа янгиликлар