АсосийJamiyat

Кучли қор сабаб Истанбулга парвозлар вақти ўзгарди - "Uzbekistan Airways" 

'Кучли қор сабаб Истанбулга парвозлар вақти ўзгарди - "Uzbekistan Airways" 'ning rasmi

Аввалроқ Истанбулдан Ўзбекистонга учадиган самолётларнинг парвоз вақтлари ўзгаргани ҳақида маълум қилган эдик. Бунга ноқулай об-ҳаво шароити сабаб бўлган эди. Туркияда ҳозир ҳам кучли қор бўрони кузатилмоқда.  Шу сабабли, "Uzbekistan Airways" йўловчилар ва кутиб олувчилар диққатига яна бир ўзгариш ҳақида хабар берди.

Унга кўра, Истанбул халқаро аэропортида ноқулай об-ҳаво (кучли қор, кўришнинг етарли даражада эмаслиги) шароити туфайли, фақат 2022 йил 25 январь кунги ҲЙ – 271 Тошкент – Истанбул рейси вақти 07.40 дан 13.00 га кўчирилди, Истанбул – Тошкент йўналиши бўйича ҲЙ-072 рейси вақти 12.30 дан 17.50 га кўчирилди (Истанбул вақти билан).

Шунингдек, Урганч – Тошкент йўналиши бўйича ҲЙ-056 рейси вақти 16.20 дан 20.05 га ўзгартирилди.

    Бошқа янгиликлар