АсосийJamiyat

Ижтимоий тармоқларда экстремистик деб топилган саҳифалар ва каналлар эълон қилинди

'Ижтимоий тармоқларда экстремистик деб топилган саҳифалар ва каналлар эълон қилинди'ning rasmi

Олий суд қарори билан ижтимоий тармоқлардаги айрим саҳифалар ва каналлар экстремистик деб топилди. 

Маълум қилинишича, Олий суднинг 2021 йил 24 декабрдаги ҳал қилув қарорига кўра,  ижтимоий тармоқларга жойланган  бир қатор материаллар экстремистик материаллар деб топилди ҳамда ушбу материалларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, тарқатиш, намойиш этиш ҳамда сақлаш тақиқланди.  

Жиноят кодексининг 244(1)-моддасига асосан ушбу материалларни тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ёки намойиш этиш шахсни жиноий жавобгарликка тортиш учун асос бўлади.

Тўлиқ рўйхат билан Адлия вазирлиги расмий веб-сайти ҳамда Очиқ маълумотлар портали орқали танишиш мумкин.

    Бошқа янгиликлар