АсосийDunyo

"Бу қанчалик аҳмоқ итвачча а?" Байденнинг журналистни ҳақоратлагани эфирга тушиб қолди

'"Бу қанчалик аҳмоқ итвачча а?" Байденнинг журналистни ҳақоратлагани эфирга тушиб қолди'ning rasmi

АҚШ давлат раҳбарининг журналистни ҳақорат қилгани Оқ уйда иқтисодий маслаҳатчилари билан учрашувини трасляция қилаётган барча янгилик телекомпаниялари эфирига тушиб қолди, дея ёзмоқда "Замон" нашри.  

Учрашув олдидан журналистлар Байденга Украинадаги вазият ҳақида савол беришни бошлаган. Шунда президент ундан бошқа давлатлардаги вазият ҳақида эмас, АҚШдаги нархлар пасаяётгани ҳақида сўраш кераклигини айтади.  

Шундан сўнг Fox News мухбири Питер Дуси ундан "Инфляция ҳақидаги саволга жавоб берасизми? Инфляцияни оралиқ сайловлардаги сиёсий жавобгарлик деб ҳисоблайсизми?" деб сўрайди. Кейин эса ОАВ вакиллари мажлислар залини тарк этишни бошлаган.  

"Бу катта қадрият. Кўпроқ инфляция. Бу қанчалик аҳмоқ итвачча а?", — деган у сарказм билан. Бу вақтда журналистлар деярли қолмаган. Байден эса микрофон аллақачон ўчирилган деб ўйлаган.  

 

    Бошқа янгиликлар