Тошкент ва Ўзбекистоннинг бошқа шаҳарларида электр таъминотидаги узилиш муносабати билан аэропортлар фаолияти вақтинча тўхтатилди. Бу ҳақда "Uzbekistan airpots" хабар бермоқда.
Хусусан, Тошкент аэропортида Тошкент – Нур-Султон йўналиши бўйича ҲЙ-721 рейсининг барча йўловчилари рўйхатдан ўтиш, шунингдек, божхона ва паспорт назорати ва хавфсизлик текширувидан ўта олмади. 60 га яқин йўловчи стерил зонада, 30 га яқин одам рўйхатга олиш зонасида. Электр таъминотидаги узилиш туфайли йўловчилар хавфсизлик текширувидан ўта олмайди. Кейинги чора-тадбирлар “Ўзбекистон ҳаво йўллари” томонидан амалга оширилади.
ҲЙ-762 рейси Олмаота – Тошкент Навоийдаги муқобил аэродромга йўл олди. Шунингдек, Аир Астана авиакомпаниясининг Олмаота-Тошкент йўналиши бўйича КC-127 рейси экипажи жўнаб кетган аэропортга қайтишга қарор қилди.
Шунингдек, Наманган, Андижон, Фарғона, Термиз, Қарши, Урганч, Бухоро, Нукус ва Самарқанд аэропортларида электр энергияси билан боғлиқ муаммолар кузатилмоқда. Айни пайтда электр энергияси фақат Навоий аэропортида мавжуд.






