1

Электр энергияси таъминотидаги узилиш сабабли “Ўзбекнефтгаз” АЖга қарашли корхоналарда қурилмалар ҳамда станциялар фаолияти вақтинча тўхтади

ЖАМИЯТ 25.01.2022, 16:19
Электр энергияси таъминотидаги узилиш сабабли “Ўзбекнефтгаз” АЖга қарашли корхоналарда қурилмалар ҳамда станциялар фаолияти вақтинча тўхтади

2022 йил 25 январь куни соат 11:00 да Республикамиз электр энергияси таъминотида узилишлар кузатилганлиги сабабли, “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг объектларида электр энергия кучланишида узилиш кузатилган. Бу ҳақда компания Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, “Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфида Газли, Шўртан ва Муборак НГҚЧБлардаги 64 та конлар вақтинча фаолиятини тўхтатган, Устюрт ГҚЧБда муқобил электр энергиси мавжудлиги сабабли ишламоқда.

Ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлган корхоналардан – Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи, 3 та газни қайта ишловчи завод (Муборак газни қайта ишлаш заводи, Шўртан газ кимё мажмуаси ва “Uzbekistan GTL”) фаолиятини тўхтатди ва электр энергия берилиши билан уларни иш режимига тушириш графиклари ишлаб чиқилди ҳамда Вақтинчалик Штаб ташкил этилган.

Таъкидланишича, иқтисодиёт тармоқлари ҳамда аҳолига суюлтирилган газ ва нефть маҳсулотларини узлуксиз етказиб берилмоқда.

14 та нефть базада ва Тошкент шаҳрида дизель ёқилғиси ва бензин маҳсулотларини тизимли етказиб берилмоқда ва 29 та мобил ёқилғи қуйиш шахобчалари иш фаолиятини бошлади.

Бундан ташқари, Нефть базаларга барча корхона ва ташкилотларга кечаги кунги ўртача биржа нархидан келиб чиқиб бензин ва дизель ёқилғисини тўғридан-тўғри сотиш топшириғи берилди. Бугунги кунда 47 минг тонна бензин (20 кунлик), 144 минг тонна (4 ойлик) дизель ёқилғиси заҳираси мавжуд.

Шунингдек, соғлиқни сақлаш муассалари алоҳида назоратга олиниб, қаерда дизель ёқилғисида узилишлар бўлса, Нефть базалар узлуксиз етказиб берилиши чоралари кўрилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ тизим корхона ва ташкилотлари ўзларига юклатилган вазифани сўзсиз бажариш бўйича барча имкониятлар сафарбар этилади.

Ҳозирда, “Ўзбекнефтгаз” АЖ, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ ҳамда “Ўзбекистон Миллий электр тармоқлари” АЖнинг тегишли мутахассислари ҳамкорлигида юзага келган ҳолатни бартараф этиш бўйича тезкор ишларни амалга оширилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан қўшимча расмий маълумотлар бериб борилади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1