АсосийЖАМИЯТ

"Uzbekistan Airways" кечиктирилган парвозлар бўйича маълумот берди

Компаниянинг хабар беришича, Ўзбекистон Республикаси ҳудуди бўйлаб электроэнергия оммавий...

'"Uzbekistan Airways" кечиктирилган парвозлар бўйича маълумот берди'ning rasmi

Компаниянинг хабар беришича, Ўзбекистон Республикаси ҳудуди бўйлаб электроэнергия оммавий тарзда ўчгани сабабли, фақат 2022-йил 25-январ кунги Нурсултон (HY-721/722), Андижон (HY-091/092), Бухоро (HY-023/024), Урганч (HY-055/056) йўналишидаги парвозлар вақти мажбурий кечиктирилган.  

Шу сабаб билан, HY-058 Тошкент – Урганч йўналишидаги ва HY-762 Олмаота – Тошкент йўналишидаги парвозлар Навоий халқаро аэропортига қўнишни амалга оширган.  

Авиакомпания рейслари яқин вақт ичида Навоий халқаро аэропортидан Тошкент халқаро аэропортига парвозни амалга оширади.  

 

    Бошқа янгиликлар