АсосийJamiyat

Тошкент - Истанбул – Тошкент йўналиши бўйича рейслари бекор қилинди

'Тошкент - Истанбул – Тошкент йўналиши бўйича рейслари бекор қилинди'ning rasmi

Истанбул халқаро аэропорти фаолияти тўлиқ тўхтатилгани муносабати билан (кучли қор, кўришнинг етарли даражада эмаслиги), "Uzbekistan Airways" АЖ 2022-йил фақат 25-январ куни бажарилиши режалаштирилган HY – 271/272/273/274 Тошкент - Истанбул – Тошкент йўналиши бўйича рейслари бекор қилинди.    Бу ҳақда компания хабар берди.

Бекор қилинган парвозлар йўловчилари чиптанинг тўлиқ қийматини сотиб олинган жойда қайтариш ёки 26-январ кунига ёки парвозлар қайта тикланганидан кейин ҳар қандай кунга бепул кўчириш ҳуқуқига эгадирлар.

    Бошқа янгиликлар